МТМ
га бола эмланмаган бўлса қабул қилинмайдими?
Мактабгача таълим вазирлиги тақдим этган
маълумотга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги «Мактабгача таълим
муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан юқумли
касалликларга қарши эмланмаган болани боғчага қабул қилмаслик бўйича талаблар қўйилмаган.
Ота-оналар фақатгина болаларнинг саломатлигига масъул бўлган ҳолда ўз хоҳиши
билан эмлатиши мумкин.
Биламизки юқумли касалликларга қарши эмланмаган
бола мактабгача таълим муассасасида ушбу инфекцияларни юқтириш хавфи юқори
булади. Шунинг учун муассаса раҳбарияти томонидан таълим муассасасига бораётган
болаларнинг касалланиши олдини олиш мақсадида янги, бирламчи қабул қилинаётган
тарбияланувчиларнинг ота-оналарини Миллий эмлаш тақвимига киритилган вакциналар
билан эмлатишни факқтгина тавсия қилиши мумкин, талаб килишга ҳаққи йўк.
Болани мактабга беришда ҳам вакцина олмаганлик
учун таълимга қабул қилишни рад этиш бўйича ҳеч қандай юридик асос мавжуд эмас.
Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди. Фақатгина
боланинг умумий саломатлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома бошқа ҳужжатлар
(ота-онанинг паспорти, боланинг туғилганлик ҳакидаги гувоҳномаси, боланинг 4
дона рангли фотосурати) қаторида тақдим этилади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий