понедельник, 4 ноября 2019 г.

“ОВҚАТ ТОКСИКОИНФЕКЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Сурхондарё вилоят СЭО маркази ҳамда  вилоят халқ таълими, мактабгача таьлим бўлими, вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан хамкорликда 2019 йилнинг 8 октябр кунидан 1 ноябр кунига қадар бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Вилоятда жами 1633 та болалар ва ўсмирлар муассасалари бўлиб, булардан 532 тасини мактабгача тарбия муассасалари,  893 тасини умумтаълим мактаблари, 82 тасини касб-хунар коллежлари ва  4 академик лицейлар,  3 тасини махсус мактаб интернатлари, 2 та мурувват уйи,  10 та оромгох ва қолган 107 тасини мактабдан ташқари объектлар ташкил қилади.
Ўтказилган тадбирларда таълим муассасалари ўқувчилари, ўқитувчилари ўртасида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини-олиш, муассасаларни санитария-гигиеник холатини яхшилаш мақсадида, 2019 йил 21 октябрда мактабгача таьлим бўлими  мажлислар залида МТМ, нодавлат, оилавий  мактабгача таьлим мудира, хамшира, ошпаз ва омборчилари иштирокида кўргазмали ўқув семинари ўтказилди.
2019 йил 15 октябр кунида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари хамкорлигида Термиз шахридаги 12-сонли умумтаълим мактаби ошхонасида амалий ўқув тактик машғулоти ўтказилиб, мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва ошхона ходимлари ўртасида “Ботулизм” касалигидан эхтиёт бўлинг мавзусида семинар ташкиллаштирилди.
 2019 йил 23 октябр кунида Термиз шахридаги Термиз Давлат унверситетида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари билан хамкорликда овқатдан захарланиш ва ботулизм касалигини олдини олишга қаратилган амалий ўқув тактик машқ ўтказилиб, унверситетнинг мажлислар залида талаблар ўртасида ўқув семинар ўтказилди, саволларга жавоблар берилди, умумий овқатланиш сохасига оид гигиеник талаблар тўғрисида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.
 2019 йилнинг 31 октябр куни вилоят халқ таьлими бўлими ходимлари билан хамкорликда вилоят халқ талимининг мажлислар залида мактаб директорлари, ошхонаси ошпазлари ва бошқа тегишли ходимлариштирокида семинар ўтказилиб баёнлаштирилди.
 2019 йил 1 ноябр кунида Термиз шахридаги Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари билан хамкорликда овқатдан захарланиш ва ботулизм касалигини олдини олишга қаратилган амалий ўқув тактик машқ ўтказилиб, унверситетнинг мажлислар залида талаблар ўртасида ўқув семинар ўтказилди, саволларга жавоблар берилди, умумий овқатланиш сохасига оид гигиеник талаблар тўғрисида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сурхондарё вилоят санитария-эпидемилогик осойишталик маркази ходимлари томонидан бу борадаги ташкилий ишлар давом эттирилмоқда.


Комментариев нет:

Отправить комментарий