311 минг аёлни ҳаётдан олиб кетаётган дард
Бачадон бўйни саратони аёллар
саломатлигига таҳдид қилувчи жиддий касалликлардан бири ҳисобланади. Статистик
маълумотларга кўра, дунёда биргина 2018 йилда бачадон бўйни саратони билан
қарийб 570 000 янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311
000 нафардан ортиқ аёллар вафот этади.
Дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам
ушбу хасталик аёллар ўртасида тарқалиши бўйича кўкрак бези саратонидан кейин
иккинчи ва касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса туғиш ёшидаги аёллар
орасида иккинчи ўринда туради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига
кўра, ҳар йили юртимизда 1600 нафардан зиёд аёл бачадон бўйни саратони
касаллигига чалинмоқда.
Хозирда юртимиздаги барча 9 ёшли ўсмир
қизлар ушбу касалликка қарши эмланмоқда. Мазкур вакцинанинг нархи анча
қимматлиги сабаб аксарият давлатларда у пулли асосда бажарилади. Мамлакатимизда
эса, ўсмир қизлар давлат ҳисобидан бепул эмланади. Натижада келажакда ҳар йили
1100 та касалланиш ва бачадон бўйни хасталиги бўйича эса 600 га яқин ўлим
ҳолатининг камайишига эришилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одам
папилломаси вирусига қарши вакцинани барча иммунизация дастурларига киритишни
тавсия этади. Бугунги кунда жаҳоннинг 96 давлати уни ўз миллий эмлаш тақвимига
киритган. Уларнинг орасида Буюк Британия, Дания, Швеция, Финландия каби қатор
Европа давлатлари, АҚШ, Канада, Австралия ва Лотин Америка мамлакатлари ҳам
бор. 2006 йилдан бошлаб шу кунгача бутун дунёда 100 миллион нафардан ортиқ одам
ушбу вакцина билан эмланган. Мазкур вакцина нафақат саратондан ҳимоялаш, балки,
репродуктив аъзолар саломатлигини ҳам янада мустаҳкамлаш хусусиятига эга.

Комментариев нет:
Отправить комментарий