среда, 20 ноября 2019 г.

ВПЧ бўйича эмлаш жараёнларига назар
ВПЧ-одам папиллома вирусига қарши вакцина.  Ушбу вакцина бўйича бу ймил биринчи бора қизлар эмланди.  Аҳоли  орасида вакцинанинг аҳамияти ва унинг таъсири ҳақида тушунтириш бериш, мутахассисларни ўқитиш борасида даставвал кенг тушунтириш ишлари амалга оширилди.

2019 йилнинг 27-28-август кунлари вилоят, шаҳар ва туман ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудирлари, врачлар, иммунологлар, бош педиатрлари ва акушер гипекологлар ҳамда халқ таълими бўлими мутахассислари иштирокида, 9-сентябрдан 12-октябргача шахар ва туманларда режалаштирилгап график асосида 3-синф ўқитувчилари, мактабдаги тиббиёт ходимлари ва эмлаш ҳамширалари  иштирокида вакцинани тиббиёт амалиётига киритилиши, эмлаш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув семинарлари ўтказилди, унда  3392 нафар ходимлар иштирок этди.
Шаҳар ва туман СЭО марказлари ҳамда даволаш-профилактика муассасаларидаги бакпрепаратларни сақланишини таъминлаш мақсадида совутгич ускуналари қайта тафтишдаи ўтказилиб чиқилди ва тайёр холатга келтирилди.
Эндиги навбат эса эмлаш жарёнлари..... Вилоятимизнинг барча мактаблари қамраб олинган эмлаш жараёнларида малакали  мутахассислар жалб қилинган ҳолда иш олиб бормоқда. 2019 йилнинг 11 ноябрь холатига кўра вилоят бўйича жами 24075  нафар 9 ёшли қиўлар бўлиб, улардан 23455 нафари эмланган. Бир кунда 12 нафардан ортиқ қизлар эмланмоқда. 

Вакцина бўйича эмлаш ишлари вилоятимизда юқори давражада ташкил этилиб, барчаси эртамиз эгалари бўлган болаларнинг саломатлигини таъминлаш йўлида амалга оширилмоқда. 

1 комментарий: