Термизда
вакцина омбори очилди
Термиз шаҳридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати
марказида болаларни эмлаш учун келтириладиган вакциналарни сақлаш омбори
қурилиб фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ушбу бинонинг очилиш
маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Юнисефнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош
ўринбосари Афшин Парси, Вилоят ҳокимлиги вакили Умид Ҳолимқулов омборхона
ҳақида сўзларкан ушбу бино
имкониятларидан келиб чиқиб 20 йилдан ортиқ
воҳа аҳлига ҳизмат кўрсатиш имкониятига эга эканлигини алоҳида таъкидлашди.







