Термизда
вакцина омбори очилди
Термиз шаҳридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати
марказида болаларни эмлаш учун келтириладиган вакциналарни сақлаш омбори
қурилиб фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ушбу бинонинг очилиш
маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Юнисефнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош
ўринбосари Афшин Парси, Вилоят ҳокимлиги вакили Умид Ҳолимқулов омборхона
ҳақида сўзларкан ушбу бино
имкониятларидан келиб чиқиб 20 йилдан ортиқ
воҳа аҳлига ҳизмат кўрсатиш имкониятига эга эканлигини алоҳида таъкидлашди.
Юнисеф болалар жамғармаси кўмаги асосида қурилган омборхонада
вакциналар совутгич камераларда сақланиб, уларни хароратини кўрсатиб турувчи
қурилмалар ва электр энергиясини бир маромда ушлаб турувчи сталибизатор билан
таъминлаган. Энг муҳими эндиликда бир йилда 168 мингдан ортиқ болани эмлашга
етадиган вакциналар ушбу омборда сақланади. Бугунги кунда 13 хил турдаги
вакциналар вилоятимизга келтирилаётган бўлиб, юқумли касалликларга қарши
болалар профалактик эмланиб борилади. Вакцина омбори қурилиши ва керакли техникаларни
сотиб олиш учун 163 минг доллар
сарфланган бўлиб, шу билан бирга исузи
халадилник машиналари ҳам ажратилинди. Бу билан эндиликда вакциналарни туманларга етказиш учун имкониятига эга
бўлишади.
Шунингдек, очилиш маросимида омборхонада яратилган шароитлар
билан оммавий ахборот воситалари ходимларини Давлат санитария-эпидамолигия
назорати маркази иммунопрофилактика бўлими мудири Худойназар Хўжаназаров таништириб
ўтди.
Мастура
Ҳамроева









Комментариев нет:
Отправить комментарий