Ноябр ойидан янги вакцина бўйича қизлар эмланади
Бачадон бўйни саратони аёллар саломатлигига
таҳдид қилувчи жиддий касалликлардан бири ҳисобланади. 2018 йилда дунёда
бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 000 янги касалланганлик ҳолати қайд
этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 000 дан ортиқ аёллар вафот этади.
Саратоннинг бу турининг олдини олиш борасида синалган ва самарали стратегиялар
мавжуд. Улардан бири — одам папилломавируси (ОПВ) га қарши эмлаш. Ўзбекистон бу
борада биринчи қадамни қўйди, яъни шу йилнинг ноябридан бошлаб 9 ёшли қизлар
ушбу касалликка қарши эмланади. Ушбу
масалага бағишланган семинар куни кеча вилоят давлат санитария
эпидимиология марказида бўлиб ўтди. Унда шифокорлар ва ОАВ ходимлари иштирок
этди.
2019-2020 ўқув йили
бошланишида мактаблардаги 9 ёшдаги қизлар ушбу вакцина билан эмланади. Бу
орқали касалланиш ҳафи камайишига замин яратади. Ўзбекистонда аёлларда учрайдиган бачадон бўйни
саратонининг олдини олишга йўналтирилган Одам папилломаси вирусига қарши
вакцина жорий қилинмокда. Жахон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига
кўра, хар йили дунё миқёсида 370 мингдан зиёд аёлда бачадон бўйни саратони
биринчи бор қайд этилади, шулардан 190 минг нафари ушбу касаллик оқибатида
вафот этади. Шу сабабдан ҳам аҳоли
орасида тўғри тушунтириш ўтказиш, эмлаш жараёнларига барча қизларни жалб қилиш
ва бунда шифокорлар олдида турган масъулият ҳақида таъкидланди.
Шунингдек “Меридиан” мехмонхонасида ушбу
мавзуда Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ва ўқитувчилар
учун ҳам семинар ташкил этилди.
Маълумот учун бугунги кунда бачадон бўйни
саратони Ўзбекистонда энг кўп учрайдиган саратон касалликлари орасида иккинчи
ўриндадир. Касалликлар орасида хавфлилик кўрсаткичи бўйича эса
бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези
ва ошқозон саратони хасталикларидан кейин учинчи ўринда ва туғиш ёшидаги
аёллар орасида бачадон бўйни саратонидан ўлим кўрсаткичи бўйича иккинчи ўринда
туради.

Комментариев нет:
Отправить комментарий